Монографияда Ўрта Осиёнинг ўтмишдаги боғ-парк санъати, Шарқ боғларининг ғаройиботлари, Ўрта Осиё анъанавий “Чорбоғ” услубига хос меъморий-режавий ва ландшафт хусусиятлари ва тамойиллари илмий аниқланган. Замонавий ландшафт меъморчилиги ва боғ-парк амалиётида “Чорбоғ” услубини қайта тиклаш бўйича илмий таклифлар ҳамда “Чорбоғ” услубидаги меъморий боғнинг ландшафт дизайни ечимлари ёритиб берилган. Анъанавий “Чорбоғ” услубидаги ўзбек боғининг концептуал меъморий дастури илк бор ишлаб чиқилган ва уни яратиш бўйича амалий таклифлар берилган.