Дарслик сейсмик ҳудудларда барпо этиладиган бино ва иншоотларни лойиҳалаш ва қуришга бағишланган. Унда зилзилалар ва унинг оқибатлари ҳақида қисқача маълумотлар келтирилган. Зилзилабардошлик назариясининг асослари баён этилган, бино ва иншоотларни зилзилалар таъсирига ҳисоблаш методикаси берилган. Жуда кенг тарқалган типдаги биноларнинг юк кўтарувчи конструкцияларининг зилзилабардошлигини таъминлаш масалалари кўриб чиқилган. Китоб қурилиш олий таълим муассасалари талабалари учун дарслик сифатида тавсия этилган.