Ушбу маърузалар конспектида замонавий янги ва энг янги архитектура назарияси, унинг тўрт асосий босқичи, ранг-баранг услублари, уч юз атрофида меъморий ва шаҳарсозлик асарлари тўғрисида маълумот берилган. Қисқа махсус иборалар маънолари (глоссарий), икки оралиқ назоратлар саволлари келтирилган. Конспектда охирги ўн йилдан ортиқ йиллар давомида ўқув жараёнига тадбиқ этилиб келинаётган ва самарали натижа бераётган кейс-стадига доир услубий кўрсатмалар мавжуд.