Ўқув қўлланмада умумий қурилиш ишларига кирадиган тупроқ, ғишт териш, бетон ишлари, қурилиш конструкцияларини монтаж қилиш каби ишларни бажариш техникаси бўйича қисқача маълумт берилиб, асосий эътибор инженерлик тармоқларига оид бўлган махсус тайёрлаш, пайвандлаш ва Монтаж ишларининг техника ва технологияси кўриб чиқилган. Бунда марказий иситиш, иссиқ сув таъминоти, вентиляция, газ таъминоти, совуқ сув таъминоти, ички санитария - техник тизимлар , сув ва оқова сув тизимлари иншоотларининг асбоб-ускуналарини монтаж қилиш , синаш, бажарилган ишларни топшириш қабул қилиш каби масалалари бўйича маълумотлар келтирилган.