Бозор муносабатларининг ривожланиши ҳар бир корхона олдига ташқи муҳит таъсирида ўз хўжалик юритиш фаолиятини такомиллаштириб бориш вазифасини қўяди. Бозор иқтисодиётининг ривожланиши корхоналар хўжалик фаолиятини, биринчи навбатда бозор иқтисодиётининг асосини ташкил этувчи алоҳида корхоналар ва уларнинг ички таркибий тузилмалари, қуйи бўғинлари(турли мулк шаклидаги)ни таҳлил этиш заруриятини келтириб чиқаради