“Қурилиш механикаси “ фани “Назарий механика”, “Материаллар қаршилиги” ва “Қурилиш механикаси” фанларидан ташкил топган бўлиб, “Архитектура ва қурилиш” соҳасида таҳсил олаётган талабалар учун асосий умумкасбий фанлардан бири ҳисобланади. “Қурилиш механикаси” – конструкция ва иншоотларни мустаҳкамлиги, бикирлиги ва устиворлигини ҳисоблаш усуллари ҳамда иншоотларни мустаҳкамлигини ҳисоблаш йўли билан узоқ муддатга чидамлилигини таъминлашни ўргатувчи фан ҳисобланади.