Таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган ўқитувчилар ўқитиш шаклларининг оптимал даражада ташкил этишни, баркамол шахсни шакллантириш назариясини турли янги ғоялар билан бойитишни пухта билиши лозим. Зеро, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ғояларини амалиётга татбиқ этиш мамлакатимиз таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар муваффақиятини таъминлаш, таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган ўқитувчи ва тарбиячиларнинг маънавий қиёфаси ҳамда касбий маҳоратларига кўп жиҳатдан боғлиқ.