Ўқув қўлланма темирбетон конструкцияларини ҳисоблаш ва лойиҳалашни назарий ва амалий масалаларини ўз ичига олган бўлиб, унда конструкцияларни ҳисоблаш усуллари чизма ва формулалар ёрдамида ёритилган. Талабалар «Темирбетон ва тош конструкциялари» фанини чуқур ўзлаштириш учун конструкцияларни ҳисоблаш кетма-кетлиги схема ва чизмалар ёрдамида тушунтирилган. Мавзуни тушунтиришда мисол ва масалалардан кенг фойдаланилган. Келтирилган ўлчов бирликлар ва коэффициентлар меъёрий ҳужжатлар асосида қабул қилинган.