Ўқув қўлланма "Ер ости гидротехника ишларини барпо этиш технологияси ва уни ташкил этиш" фани дастури асосида ёзилган бўлиб, унда ер ости гидротехника иншоотлари, қазиш усуллари технологияси ва ер ости гидротехника иншоотлар қурилишини ташкил этиш ва режалаштириш тўғрисида маълумотлар баён этилган.