Гидрология ва гидрометрия фани Ер юзидаги сувлар мажмуини асосий қонуниятлари билан танишиш, гидротехник иншоотлар қурилищи буйича дастлабки назарий изланишларни олиб бориш. уларни лойихалаш ва турли хил хисоблашларни бажаришни ўргатади. «Гидрология ва гидрометрия» фани талабалар томонидан «Гидротехник иншоотлар», «Мухандислик мелиорацияси». «Сув йўллари ва портлар», «Сув Электр станциялари» каби фанларни ўзлаштиришда асосий фанлар қаторида ўрганилади.