Ушбу тўпламда кафедра ўқитувчиларининг илмий тадқиқот ишлари натижалари асосида тайёрланган мақолалар ўз аксини топган. Мақолаларнинг кўпи махаллий хомашё асосида боғловчи моддалар, ғовак тўлдиргичлар ишлаб чиқаришга бағишланган. Илмий тўплам бетон ва темир —бетон буюмлар ишлаб чиқариш саноатидаги инженер—техник ва илмий—тадқиқот институтларининг ишчиларига мўлжалланган.