Ушбу монографияда ўрта асрларда Хоразм мудофаа меъморчилик анъаналарининг Қуйи Амударё минтақаси мисолидаги ўзига хос хусусиятлари, карвон йўллари объектларининг ҳажмийфазовий, тарҳий-режавий ва типологик тузилиши, шунингдек, IХ-ХIV асрлар меъморчилигининг ривожланиш босқичлари ва типлари комплекс тарзда кўриб чиқилган.