Ушбу ўқув қўлланмада кам, ўрта ва кўп қаватли турар жой биноларини лойиҳалашнинг умумий қоидалари, архитектура билан узвий боғланиш жараёни кўрсатиб берилган. Турар жой биноларининг типологияси, уларнинг умумий муаммолари, уй-жой қуриш масалалари, уй-жойларнинг турлари (классификацияси), хонадон ва унинг таркиби ҳамда функционал-технологик боғлиқлиги ёритилган бўлиб, бунда жамият тарақиёти, иқлим шароити, аҳолининг демографияси, функционал жойлашиш вазифаси, ечими, ташқи кўринишига таъсири кўрсатилиб ва уларни асослаб берилган