Ушбу монографияда саноат чиқиндилари асосида олинган тўлғазувчи қоришмаларнинг оптимал таркибларини ишлаб чиқиш, физик-механик хусусиятлари, структура ҳосил бўлиш жараёнлари, узоқ муддатга чидамлилиги ва иқтисодий самарадорлигини тадқиқ этиш масалалари кўриб чиқилган. Шу билан бирга тўлғазувчи қоришмаларни олиш ва ишлатишнинг замонавий ҳолати, қоришмаларнинг хоссалари, ишлаб чиқариш ва тоғ бўшлиқларига жойлаш технологиясига доир маълумотлар келтирилган.