Ушбу монографияда, бино, пойдевор ва заминнинг ўзаро биргаликда ишлашини ҳисобга олган ҳолда, биноларнинг ишончлиги, мустаҳкамлиги, устворлиги ва зилзилабардошлигини таъминловчи замонавий ҳисоблаш усуллари келтирилган. Демпфер қатламли балкасимон пойдеворнинг бир жинсли бўлмаган замин грунтлари билан ўзаро таъсири масалаларининг асосий назарий ечимлари келтирилган.