Ҳозирги кунда дунёнинг ривожланган мамлакатларида барқарор шаҳарсозлик деб номланган, ижтимоий характерга асосланган, экологик устуворликка қаратилган иқтисодий самарадор йўналиш фаол ривожланмоқда. Монографияда ҳозирги кунда барча шаҳарларимиздаги аҳолига қулай шароитлар яратиш, инсон вақтини тежаш, экологик тоза, хавфсиз шаҳарларни ривожлантириш тамойилларини ишлаб чиқиш устувор вазифа сифатида қаралган.