Эксплуатациядаги турар жой биноларини техник ҳолатини баҳолашда уларнинг жисмоний эскириши даражасини аниқлаш мураккаб масала бўлиб, республикамиз ҳудудларининг ўзига хос регионал омиллари таъсирида биноларнинг жисмоний эскириши даражасини баҳолаш етарлича тадқиқ этилмаган. Мазкур монографияда турар жой биноларининг жисмоний эскиришини баҳолаш ва эскириш жадаллигини аниқлаш масаласи республикамизнинг турли минтақаларида эксплуатация қилинаётган бинолар мисолида натуравий тадқиқотлар асосида амалга оширилган бўлиб, жисмоний эскиришни баҳолашнинг янги методологик асослари тадқиқ этилган.