Услубий кўрсатмада амалий ишларни бажариш кетма-кетлиги; тўсиқ конструкциялари хоналардан орқали иссиқлик йўқолишининг ҳисоби, иситиш асбобларининг иссиқлик ҳисоби ва иситиш тизимини гидравлик ҳисобини бажариш кетма-кетлиги келтирилган. Қабул қилинган вентиляция тизимидаги ҳаво сарфини аниқлаш ва каналларнинг кўндаланг кесим юзасини ҳисоблаш, йириклаштирилган кўрсаткичлар бўйича иссиқлик сарфини ва газ истеъмоли, сув истеъмоли меъѐрларини ва оқова сув меъѐрларини аниқлаш каби масалалари кўрсатилган