Маърузалар матнида капитал қурилишнинг асосий масалалари - қурилишнинг миллий иқтисодиѐтни ривожлантиришдаги роли ва ўрни, унинг хусусиятлари, тармоқлараро алоқалари, бошқарув тизими, иқтисодиѐтни модернизациялаш шароитида қурилиш иқтисодиѐтини ислоҳ қилиш муаммолари кўриб чиқилади. Қурилиш фаолиятини ишлаб чиқариш бирликлари миқѐсида режалаштиришнинг хусусиятлари, қурилиш индустриясининг ресурс ва ишлаб чиқариш салоҳияти, қурилишда фан-техника тараққиѐтининг асосий йўналишлари ҳамда уни баҳолаш усуллари, қурилишда нархнинг шаклланиши, фойда ва рентабеллик масалалари, қурилишда бухгалтерия ҳисоби, ва аудит ҳамда қурилиш ишлаб чиқаришини диверсификациялаш масалалари баён қилинади.