Мазкур дарслик архитектор, дизайн, ландшафт архитектураси мутахассислари тайѐрланадиган институт талабалари ва коллеж ўқувчиларига мўлжалланган. Дарслик қаламтасвир ҳамда ҳайкалтарошлик ишларида турли хил материаллардан фойдаланиш ва уларни амалий ишларда қўллаш имкониятларини очиб беради. Шунингдек, қаламтасвирни суюқ ҳолда ишлатиладиган бадиий материаллар ҳамда туш–перо, сангина, гуаш ва рангли қаламлар ѐрдамида бажариш юзасидан ҳам айрим тавсиялар берилган.