Ўқув қўлланмада Ўзбекистоннинг табиий-иқлим, ижтимоий-демографик, иқтисодий ва бошқа шароитларни ҳисобга олган ҳолда биноларни қайта қуришни, замонавийлаштиришни, таъмирлашни лойиҳалаш усуллари асослари, шу билан бирга шаҳарсозлик, меъморий-конструктив ечимлари куриб чиқилган ва таҳлил қилинган. "Бино ва иншоотлар” кафедраси ўқув қўлланмасининг мақсади қурилиш ва архитектура йўналиши магистр ва бакалавр талабаларини мутахассислик масалаларини профессионал ечишга, замонавий усуллар асосида таҳлил қилиш ва лойиҳалашга, мустақил фаолиятга, тажрибаларини оширишга тайёрлашдан иборат.