Ушбу монография республикада уй-жой фонди молиявий бошқаруви механизми самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланади. Монографияда уй-жой фондини молиявий бошқаришнинг мазмун-моҳияти, ташкилий-ҳуқуқий асослари ва бу борада илғор хорижий давлатлар тажрибаларидан фойдаланиш, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда уйжой фондини молиявий бошқариуви тизимини ислоҳ этиш тенденциялари, молиявий бошқарув механизми самарадорлигини ошириш, соҳада мавжуд муаммолар ва уларнинг келиб чиқиш сабабларини таҳлил этиш, шунингдек республикада уй-жой фондини молиявий бошқариш тизимини такомиллаштиришга оид давлат дастурларини амалга оширишнинг истиқболли йўналишлари, жумладан кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатиш жараёнида уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва Профессионал бошқарув компаниялари хизматидан самарали фойдаланиш, давлат-хусусий шерикчилиги асосида соҳага инвестицияларни жалб этиш ва молиявий бошқарув механизми самарадорлигини ошириш каби масалаларни ёритишга илмийуслубий ва тизимли ёндашилган ҳолда тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.