Дарсликда архитектура ёдгорликларини сақлаш ва улардан замонавий мақсадларда фойдаланиш бўйича Ўзбекистон ва хорижий мамлакатларда орттирилган бой тажрибалар тўпланиб умумлаштирилган ва комплекс таҳлил қилинган. Ёдгорликларни сақлаш ва улардан фойдаланиш, уларнинг ҳаётини фаоллаштиришга қаратилган замонавий йўналишлар, ёдгорликларни замонавий мақсадларга мослаштиришнинг меъморий-режавий ечимлари ва услублари кўриб чиқилган.