Мазкур “Кўчмас мулк иқтисодиёти” дарслиги “кўчмас мулк” деб номланувчи ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш биноларини, ер юзаси ҳамда ер остида бунёд этилган барча турдаги иншоотларни ва улар жойлашган ерларни тадқиқ этишга, шунингдек, улар иштирокида амалга ошириладиган барча турдаги иқтисодий жараёнларни ўрганишга хизмат қилади. Дарслик олий таълимнинг “Давлат таълим стандарти”га мувофиқ 5340900 «Кўчмас мулк экспертизаси ва уни бошқариш» бакалавриат таълим йўналиши, 5А340901 “Кўчмас мулкни баҳолаш ва бошқариш” магистратура мутахассислиги ўқув режаларидага «Кўчмас мулк иқтисодиёти» фандан асосий адабиёт ҳисобланади. Ундан қурилиш соҳасидаги барча бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутаҳассисликлари талабалари, мулкий муносабатлар мавзуларида илмий изланувчилар, лойиҳа институтлари мутахассислари ҳамда кўчмас мулк иштирокидаги иқтисодий муносабатларни амалга оширувчи ходимлар фойдаланишлари мумкин.