Ушбу монография қурилиш материаллари саноатига инвестицияларни жалб этишнинг бошқариш самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланади. Монографияда саноат корхоналарига инвестицияларни жалб этишни бошқаришнинг мазмун-моҳияти, ташкилий-ҳуқуқий асослари ва бу борада илғор хорижий давлатлар тажрибаларидан фойдаланиш, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда қурилиш материаллари саноатининг инвестицион муҳитни янада ривожлантириш тенденциялари, бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид давлат дастурларини амалга оширишнинг истиқболли йўналишлари, жумладан қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноатида инвестицион таъминотни бошқаришнинг замонавий усулларини самарали фойдаланиш, қурилиш материаллари саноати корхоналарига инвестицияларни жалб этиш ва бошқарув самарадорлигини ошириш каби масалаларни ёритишга илмий-услубий ва тизимли ёндашган ҳолатда тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.